МИЛЛИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИК АНЪАНАЛАРИ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА







Олтиариқ туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ва хотин-қизлар фаоллари томонидан Олтиариқ Саноат техникумида миллий ҳунармандчилик ва амалий санъатни тарғиб этишга қаратилган “Кашталар жилоси” номли кўргазмали тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида маҳаллий ҳунарманд аёллар томонидан тикилган турли хил кашта ва миллий буюмлар намойиш этилди. Каштачиликнинг техникада тайёрланган буюмлардан фарқланиши, у орқали халқимизнинг диди, қалб қўри ва санъатга бўлган муҳаббати намоён бўлиши таъкидланди. “Кашталар жилоси” тадбири маҳаллий аҳоли ва ёшлар орасида катта қизиқиш уйғотди. У миллий анъаналарни тарғиб қилишда, ҳунармандчиликни ривожлантириш ва ёшларни ушбу соҳага жалб этишда муҳим аҳамият касб этди. Тадбирнинг асосий мақсади — миллий меросимизни асраш, маҳаллий ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёш авлодга халқ ҳунарларини таништиришдан иборат бўлди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

хуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш

Erkin Vohidov uy- muzeyiga tashrif

ҲОКИМ ҚАБУЛИ: ҲАР БИР МУРОЖААТ – ЭЪТИБОРДА!

Қонун бузилиши холататлари бартараф этилди