Қонун бузилиши холататлари бартараф этилди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг давлат харидлари соҳасига оид талаблари ижроси юзасидан доимий назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Олтиариқ туманидаги буюртмачилар томонидан амалга оширилган савдолар қонунчилик талабларига мувофиқлиги ўрганилганда бир қатор қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди: - туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан ўтказилган бошланғич нархи – 2 333,7 млн. сўм бўлган 11 та танлов савдосида; - туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан ўтказилган бошланғич нархи – 135,5 млн. сўм бўлган 3 та танлов савдосида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган. Аниқланган ҳолатлар юзасидан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган бўлим мансабдор шахслари суд томонидан маъмурий жавобгарликка тортилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

хуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш

Erkin Vohidov uy- muzeyiga tashrif

МИЛЛИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИК АНЪАНАЛАРИ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА

ҲОКИМ ҚАБУЛИ: ҲАР БИР МУРОЖААТ – ЭЪТИБОРДА!