Қувончли_хабар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига асосан Олтиариқ туманидаги ихтисослаштирилган мактаб директори Ҳамиджон Раҳимов “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” фахрий унвони билан тақдирланди.
Олтиариқ туман ҳокимлиги, Халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман фаоллари номидан олтиариқлик жонкуяр, фидойи устоз, Халқ депутатлари вилоят ҳамда туман Кенгашлари депутати, фаол ва ташаббускор раҳбар Хамиджон Раҳимовни юксак мукофот билан қизғин табриклаймиз.
Ш.Турдалиев,
Олтиариқ туман ҳокими,
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Shu kunlarda Respublika miqyosida Oila va hotin-qizlar bo‘limlari


Davlatimiz rahbarining yoshlar bilan ishlash tizimini


Фуқаролар муаммосига ечим — навбатдаги сайёр қабул